Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Азиз ватандошларим!
Мана шу файзли оқшомда байрам дастурхони атрофида тўпланиб ўтирган сиз, ҳурматли юртдошларимни, бутун Ўзбекистон халқини янги – 2016 йил билан самимий муборакбод этиб, барчангизга тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга қут-барака тилашни ўзим учун катта бахт, деб биламан.