MUSTAQILLIK MA’RUZASI

Эркин Ватан, хур Ватан!

Инсоният хаёти орзу-умидлар, эзгу-ниятлар ва уларнинг рўёби йўлидаги саъй-харакатлардан иборат. Хар бир юрт, хар бир мамлакат эса, келажак сари одимлаб бораркан, ўз олдига муайян ғоя ва мақсадларни қўяди. Иқтисодий-ижтимоий, сиёсий, маънавий-маърифий жихатдан юксалиш, халқнинг турмуш тарзини яхшилаш, фаровон келажакни яратиш каби вазифалар шулар жумласидандир. Бироқ, бу борада хамма давлатлар хам ўзи кўзлаган марраларга етавермайди. Бунинг учун энг аввало ўз тараққиёт йўлини тўғри белгилай олиш ва ана шу йўлдан оғишмай, қатъият билан илгарилаш зарур. Бугун курраи заминда икки юзга яқин давлат мавжуд бўлса, улар орасида ривожланган мамлакатлар бармоқ билан санарли. Читать далее MUSTAQILLIK MA’RUZASI

PREZIDENT FARMONI

Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Ф а р м о н и

Халқ таълими тизимини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришнинг энг муҳим шарти ҳисобланади, шунингдек, ўқув-тарбия жараёнида таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини қўллашга кўмаклашади.

Шу билан бирга, ушбу соҳадаги ишлар ҳолатини танқидий таҳлил қилиш халқ таълими тизими бошқарувини ташкил этиш, давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда умумтаълим муассасалари деб юритилади) фаолиятини амалий жиҳатдан мувофиқлаштириш, уларнинг моддий-техник ҳолатини яхшилаш бўйича тадбирларни молиялаштиришда бир қатор муаммолар ва камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Жумладан: Читать далее PREZIDENT FARMONI